Автокредит ажратиш суръати яна тезлаша бошлаган
Ноябрь ойи мобайнида уч ойлик сусайишдан кейин автокредитлар ажратиш суръати яна тезлаша бошлаган. Ой давомида негизини автокредитлар ташкил этувчи истеъмол кредитлари қолдиғи 1 173 млрд.сўмга ўсган. Солиштириш учун октябрдаги ўсиш 981 млрд.сўмни ташкил этганди.
Ноябрда ипотека ажратиш сезиларли секинлашган. Ўтган ойда банкларнинг ипотека портфели қолдиғи 1 036 млрд.сўмга ўсган (октябрдаги ўсиш 1 249 млрд.сўм).
Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар қолдиғи 2 ойлик қисқаришдан кейин 222 млрд.сўмга кўпайган.
Ўзи умуман ой давомида банкларнинг жами кредит қўйилмалари 5 002 млрд.сўмга ўсиб (чакана кредитлар +3 266 млрд.сўм, корпоратив кредитлар қолдиғи +1 736 млрд.сўм), 465,5 трлн.сўмга етган.
Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи 854 млрд.сўмга кўпайган ва 17,6 трлн.сўмга етган (улуши 3,8%).
Банклар орасида Бизнесни ривожлантириш банки (+623 млрд сўм), Миллийбанк (+317 млн сўм) ва Капиталбанк (+156 млрд сўм) қўйилмаларида муаммоли кредитлар улуши ва қолдиғининг юқори даражада ўсиши кузатилмоқда.