20K33Telegramda ochish
Октябрда автокредитлар асосий маҳсулотга айланган Пруденциал талаблар жорий қилинган 2023 йил августдан буён автокредитлар қолдиғи биринчи марта 2 трлн.сўмдан кўпга ўсган (тўртинчи ой кетма-кет авткредит портфели фаол ўсмоқда). Мусбат тренд охирги ойларда банкларнинг Onix ва Tracker учун арзон ва имтиёзли шартларда автокредитлар таклиф эта бошлагани фонида рўй бермоқда. Ўзи умуман октябрда банклар кредитлар ажратишда жуда фаол ишлашган. Ой давомида жами кредит портфелининг 10,6 трлн.сўмлик ўсиши кузатилган ва кредит қўйилмалари 592,9 трлн.сўмга етган. Ўсишнинг 5,1 трлн.сўми чакана, 5,5 трлн.сўми корпоратив портфелга тўғри келади. Микроқарзларни молиялаштириш бироз сустлашган (+1,3 трлн.сўм). Ипотеканинг ўсиши ҳам сустлигича қолмоқда (+983 млрд.сўм). Банклар қирқимида кредит қўйилмаларида энг катта ижобий динамика Агробанк (3,0 трлн.сўм), Асакабанк (+2.0 трлн.сўм) ва Капиталбанкда (+796 млрд.сўм) кузатилган. Муаммоли кредитларнинг ўсиши яна бошланган. Ой давомида муаммоли кредитлар қолдиғи 1,1 трлн.сўм ўсиб, 22,4 трлн.сўмга етган. NPL улуши 3,8% (+0,1%). Муаммоли кредитлар асосан давлат банкларида кўпаймоқда. Етакчилар Миллий банк (+867 млрд.сўм), Агробанк (+298 млрд.сўм) ва Асакабанк (+90 млрд.сўм). Марказий банк муаммо кредитлар билан бир қаторда бошқа муаммоли активлар, хусусан, банкларнинг балансига олинган ва сотилмаётган гаров мулклари, бўлиб тўлашга берилган мулклар ва бошқа муаммоли активлари (нохос мулклар) ҳақида ҳам маълумот бериб борса бўларди. Охирги йилларда банкларда айнан шу тоифа активларнинг муаммоли қисми кескин кўпайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin