Куч ва иқтидор ҳукуматда, Параламентда вакили йўқ, овози жамланмаган қатламга нисбатан ишлатилаверади
Ўзавтомоторснинг халқдан ундириб, бюджетга ўтказилмаган деярли 10 трлн.сўмлик утилизация йиғимини талаб қилишга куч етмайди.
ҚҚСни қайтариш схемаларини бизнесга айлантирганларга куч етмайди.
Яширин иқтисодиётнинг макони бўлган уй-жой сотувини кэшбек тизимига қамрашга куч етмайди.
Чунки уларнинг каттакон аждарҳо эгалари бор.
Лекин кичик дўконлар, ошхоналарни, сервисларни, демакки, халқни ҳам хоҳлаганча савалаш, эзғилаш мумкин.
Чунки улар кўпчилик ва саноқсиз бўлсада, ҳукуматда, Параламентда вакили, ҳимоячиси, овози йўқ.
https://t.me/davletovuz/16923
- https://t.me/davletovuz/16923@davletovuz