120Telegramda ochish

Замбаракнинг ўқи kanalidan

Қийин пайтларда аҳоли билан мулоқот ҳақида. Канадада давлат раҳбарлари ҳар куни жонли эфирда маълумот бериб бормоқдалар. Туш пайтида Канада Бош вазири ўз уйи олдида аҳолига мурожаат қилиб, кўрилажак молиявий ва иқтисодий чоралар ҳақида сўзлайди. Ундан кейин Канада Бош врачи чиқиб касаллар ва касаллик ҳақида янги ахборотни беради. Сўнгида Бош вазир ўринбосари ва вазирлар Бош вазир кўтарган мавзуларда батафсил маълумот беради. Соат 16:30ларда Альберта Бош вазири тўғридан-тўғри эфирда маълумот беради. Ундан кейин эса Альберта бош врачи сўзга чиқади. ~~~ Альберта Бош вазири Жейсон Кеннини ёқтирмайман. У консерватор, мен прогрессив. У ёлғончи (ўзи ёлғончимас сиёсатчи йўқ оламда). Ишқилиб, жиним суймайди. Бугунги матбуот анжуманида Рик исмли журналист ундан сўради: «Бу ҳолат 1—2 ҳафтада ўтиб кетади дейишяпти одамлар. Сизнингча, қачон тугайди, қачон аввалги режимга қайтамиз?» Шунда Жейсон Кенни қоғозига қарамай, деди: «Рик, Бош вазир сифатида мен аҳолини овунтиришим, унга умид берадиган гаплар гапиришим керак. Лекин ҳозир ундай қилолмайман, чунки на мен, на олимлар бу ҳақда аниқ маълумотга эга эмаслар. Балки яна икки ой чўзилар, балки кузгача. Бу фавқулотда ҳолат, бунақаси бўлган эмас.» Одатда кўзини лўқ қилиб қулоққа лағмонни осадиган сиёсатчининг кўзларида ҳавотир, сўзларида эса иккиланишни кўрдим. Мен унга ишондим. Чунки у роботга ўхшаб эмас, балки оддий одамдек ҳавотирланиб гапирди. Чин дилдан гапирди. Менимча, бундай пайтларда ҳавотирланиш мумкин, ҳавотирланиш керак ҳам. Бу уят эмас. Оиламизни, атрофимиздагиларни бу хавфдан асрашимиз керак. Бунинг учун эса кўп нарса керакмас. Уйдан камроқ чиқиш, жамоат жойларига бормаслик, бегоналарга бир метрдан яқин келмаслик, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш. Бўлди. Ҳаммамизга сабр, юракларга эса меҳр тилайман. @zambarakning_oqi

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin