23K106Telegramda ochish
Газ қазиб олувчилар учун имтиёзлар тескари натижа берган Бир муддат аввал Ўзбекнефтегаздан бошқа барча газ қазиб олиш компаниялари учун 2022 йилда солиқлар уч баробарга камайтирилгани, лекин газ қазиб олиш камайишда давом этгани ҳақида ёзган эдик. Кеча Давлат бюджети бўйича очиқланган дастлабки маълумотлар шу тезисни яна бир бор тасдиқламоқда. Демак, 2022 йилда солиқ тушумлари орасида фақат Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари камайиши кузатилган. 2021 йилга нисбатан қарийб 2 трлн сўм камроқ солиқ тушуми таъминланган. Саволлар ўша ўша: уларга имтиёзлар берилди, солиқлар каррасига камайтирилди, лекин газ қазиб олиш ҳам камайди. Биз эвазига нима олдик ўзи? Дарвоқе, гарчи ер ости бойликларини қазиб олаётганлардан солиқ тушумлари камайган бўлсада, мол-мулк солиғи тушумлари 1,6 трлн.сўм (+63,4%), ер солиғидан тушумлар 1,2 трлн.сўмга (+30,0%) ошган. Яъни олигарх ва миллиардерларнинг солиқ юки аҳоли ва бизнес елкасига қўшимча юк бўлиб тушган. Ҳам устидан, ҳам остидан дегани шу бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin