Сирдарё вилоятида Тожикистондан ноқонуний олиб кирилган 42,89 кг гашиш ва 4,81 кг опий мусодара қилинди. Марғилон ва Тошлоқдан бўлган икки нафар фуқаро Тожикистонга бориб, наркосавдогар билан 10 минг доллар эвазига Сирдарёнинг Ховос туманига наркотик моддаларни олиб ўтишга келишиб олган. Ўзбекистонга қайтганларида улар қўлга олинган.
Охирги вақтларда қўшни давлатлардан олиб кирилаётган наркотик моддалар ҳақида ҳам, ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳам ортиб бораётгани ҳақидаги хабарларга кўп бор кўзимиз тушмоқда. Бу ўз навбатида бозорда сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларини ҳам ортиб боришини таъминлайди. Чунки контрабанда йўли билан кириб келган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилмайди ва мувофиқлик сертификатга эга бўлмайди.
Истеъмолчи ноқонуний тамаки маҳсулотларини истеъмол қилар экан, бу орқали жиноятчиликнинг бир кўринишини қўллаб-қувватлаётганини тушуниб етиши керак.
Видеодан кўриш мумкинки, юкни олиб ўтишга кўмаклашган ҳайдовчи нимани ташиётганини ҳам билмаган. Лекин қонун бўйича унга ҳам қатъий жазо бор, нима ташиётганинни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Жиноятчилар шу йўл орқали оддий одамларни ҳам ўзига шерик қилаётгани ачинарли. Бу каби ҳолатлар ҳар биримиздан ҳушёр бўлишимизни талаб қилади.
Манба
- https://t.me/xavfsizlik_uz/812@xavfsizlik_uz