Монополистнинг чегирмалари ярим тунда тугайди
АИ-92 бензини учун эълон қилинган баҳорги чегирмалар ҳали баҳор якунигача яна 31 кун бўлишига қарамай, тугатилиши эълон қилинди.
Монополистларнинг мана шунақа вақтинчалик маневрлари ҳатто бензин 1,5 фоизга арзонлашди деган статистика мўъжизаларига ҳам жуда қўл келганини эслаб ўтиш шарт эмас.
Эртадан АИ 80 бензини билан ҳам яна қанақадир нарх манипуляцияси бошланса, яна ҳайрон бўлиб юрманг.
P.S. Чегирма муддати тугагани ҳақидаги хабар 17:00да ўчирилди. Балки монополист хатосини, хато бўлгандаям сиёсий хатосини тушунгандир.