Украинада инглиз тилига расмий мақом берилади
Президент Зеленский Украина парламентига инглиз тилига халқлараро мулоқот тили мақомини беришни кўзда тутадиган Қонун лойиҳасини киритди.
Қонун қабул қилинганидан кейин А, Б ва В тоифасидаги давлат хизматчилари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳарбий офицерлар, ўрта ва юқори таркиб полициячилар, барча прокурорлар, солиқ ва божхона ходимлари, иқтисодий блок ташкилотлари раҳбарлари инглиз тилини билиши мажбурий этиб белгиланади.
Шунингдек, инглиз тилини ўқитиш боғчадан бошланади.
Фуқаролар давлат органларига украин тили билан бирга инглиз тилидаги ариза ва мурожаатларни юборишлари мумкин бўлади.