31K224Telegramda ochish
"Табиат" вазири Абдуҳакимовга 53 174 туп дарахтни ўлдиришга хулоса бериш топширилган Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев имзолаган 2023 йил 21 июлдаги 58- сонли ҳукумат баённомаси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Абдуҳакимовга Бухоро вилоятида 31 371 туп, Сурхондарё вилоятида 21 803 туп дарахтларни кўчиришга хулоса бериш топширилган. Ижро учун берилган муддат эртага, 28 июль куни тугайди. Ҳужжат нусхаси мавжуд. Ўзбекистонда дарахт кўчириш бу дарахт кесишнинг чиройли ниқобланган варианти ҳисобланади. Ҳамма ўзбек чиновниклари тупуриб қўйган мораторийнинг айланиб ўтишнинг энг кўп тарқалган кўриниши. Жаноб Ходжаев ё жаноб Абдуҳакимов ўзларининг ҳовлисида охирги марта қачон дарахт кўчириб кўришганини билмайман. Агар уларда бундай тажриба ўтказиш режаси бўлса, ўз ҳовлиларида бемалол амалга оширишлари мумкин. Лекин ақли бор одам биладики, июль ойида дарахт кўчириш бу дарахт қотиллиги билан баб-баравар. Ўзбекистон бу бизнинг ҳовлимиз, биз шу ерда яшаймиз. Сиз ва сизларнинг уруғингиз эртага соя-салқин захира ҳовлиларга кўчиб кетиши мумкиндир, лекин ўзбекистонликларда захира ҳовли йўқ. Бухоро бу бухороликларнинг ҳовлиси, Сурхондарё бу сурхондарёликларнинг ҳовлиси. Уларнинг розилиги бўлмаса, битта дарахтнинг битта барги тўкилмаслиги керак. Ўйлашимча, қарор аллақачон қабул қилиб бўлинган, эрталабдан кесиш бошланади. Фақат Давлат раҳбари ва жамоатчиликнинг иродасигина бу яширин қотилликни тўхтатиб қолиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin