Кутилмаларда валюта курсининг ошиши суперхавотирга айланган
Кечаги курс тўғирланиши тўсатдан рўй бергани йўқ. Инфляция кутилмаларининг омиллари ичида валюта курсининг ўзгариши хавотири тўртинчи ой кетма-кет ўсиб, рекорд даражага - аҳоли орасида сўралганларнинг 59%и, бизнес орасида 60%и етгани бежизга эмас. Тенденциялар ва воқеликни кузатиб, тушуниб бораётган қатлам учун очиқ қолган савол қадамнинг қанчалар катта ё кичик олиниши эди холос.
Демак, июль ойи сўровларига кўра, инфляцион кутилмалар бизнес назарида 0,3 фоиз бандига кўтарилиб, 13,5%га етган. Лекин аҳоли кутилмалари 0,3 фоиз бандига яхшиланиб, 13,0%гача тушган. Энг ёмон кутилмалар ҳалигача пойтахт Тошкентда (15,2%), энг ижобийси эса Қорақалпоғистонда сақланиб қолмоқда (11,1%).
Аҳоли жавоблари орасида 5% ва ундан кам даражада инфляция кутаётганлар улуши яна кескин ошган (тўртинчи марта кетма-кет) ва унинг улуши 15%га етган. Шахсий фикримча, бу энди жиддий ёндашув эмас. Ижтимоий сўровлар қоидасига кўра, Сўров ўтказувчилар сўровлар сифатини ва унга нисбатан ишонч даражасини сақлаб қолиш учун кескин сакрашлар билан боғлиқ бундай овозлар мундарижасини чуқур ўрганишлари керак. Ким улар? Талабаларми? Ёки тролларми? Қайси ҳудуддан? Ким ёки қайси омил уларни бунга ундамоқда? Бу сўровларда иштирок этувчиларни рағбатлантириш билан боғлиқ эмасми?
- https://telegra.ph/file/d6adcacdfa1abb6d06d47.jpgtelegra.ph
- https://t.me/centralbankuzbekistan/8571@centralbankuzbekistan