1108 ё 1154га қўнғироқ қилинг: жамоатчилик назоратига ўтиш вақти келди
Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитаси қуёш панеллари ўрнатиш билан боғлиқ сохтакорликларга дуч келганларга, бу ҳақда 1108 ва 1154 рақамлари орқали хабар беришни сўрамоқда. Бундан буёғига шундай қиламиз ва сиз ҳам шундай қилинг. Бефарқ бўлманг.
Ўз навбатида Энергетика вазирлиги ва Божхоначилар Яшил энергия ахборот базасини очиқ ва реал режимда барча фойдаланувчиларга тақдим этса бўларди.
Қуёш панеллари ўрнатилди ва генерация мавжуд дейилган 41875 объектни энергетиклар ва божхоначилар тўлиқ назорат қилишга кучиям, пулиям, ресурслариям етмайди. Лекин жамоатчиликнинг кучи етади. Бунга маблағ ҳам кетмайди. Самарадорлик эса каррасига юқори бўлади.
- https://t.me/minenergy_uz/8704@minenergy_uz