Газета.ўзнинг телеграмм канали "ойлик даромадсиз қолсангиз жамғармангиз қанчага етади" мазмунида сўров ўтказган. Сўровда айни дамда 160 мингдан ортиқ фойдаланувчи овоз берган. Яъни репрезентативлик жуда юқори.
Ҳозирда 37% респондентлар ҳеч қандай жамғармаси йўқлигини билдирган. Бу жудаям даҳшат. Оқибатлари билан даҳшат.
Умид қиламанки, кризисдан кейин ўзбекистонликлар ўзларида иммунитет ҳосил қилишади ва приоритетларида тўй ва маросим дабдабалари, бўғзигача кредит ва қарзларга ботиш орқали кўргазмали ҳаёт тарзини кечириш энг қуйи ўринларга тушиб, жамғариш, суғурталаниш, молиявий саводхонлик асосида қарор қабул қилиш аҳамияти пайдо бўлади.
@the_bakiroo
- https://t.me/gazetauz_uzb/4579@gazetauz_uzb