Прогноз ва сценарий ҳақида
Ноаниқликлар ўта юқори шароитда иқтисодиёт, молия, банк соҳаси бўйича жиддий прогнозлар қилиб бўлмайди, бу имконсиз ҳам.
Чунки прогноз қандайдир даврдаги ретроспективага ва қисман аниқ бўлиб улгурган омил ва фактларга таянади.
Масалан, яқин рестроспектива - март ойи тўғрисида тўла-тўкис тасдиқланган статистика йўқ. Воқеа ва жараёнлар, йиғилаётган маълумотлар тинимсиз ўзгаришда.
Шундай экан, май ойида ундоқ бўлади, сентябрда бундай бўлади, деган прогнозлар қуруқ сафсатадан ўзга нарса эмас. Ҳозир фақат турли сценарийлар баҳоланиши мумкин холос. Яхши сценарий, ёмон сценарий, базавий сценарий каби.
А, Б, В омиллар сабаб нефть апрель ойи охирида 25 доллар бўлади - бу прогноз.
Нефть нархи 25 долларга тушиб кетса, А, Б, В масалаларида нималар юз беради - бу сценарий.
@the_bakiroo