21K47Telegramda ochish
Бу кетишда Тошкентда янги автобуслар қоладими? Тўғриси, саноқда адашиб кетдим. Апрелдан буён санаганим бугунгисини қўшганда 21- ё 22- автобус ёки электробус аварияга учрамоқда. Ва бунинг учун энг катта сабаб автобуслар учун алоҳидалаштирилган инфратузилма ва рационал бошқарувга асосланган сифатли режалаштиришнинг йўқлиги. Шунақа таассурот уйғонадики, шаҳар маъмурияти дарахтларга қўшиб автобусларгаям қирон келтиришмоқчи. Йўловчилардан бири, Газета мухбири Сабина Бакаева тўғри ёзмоқда: "Ҳодисада айбдор ҳайдовчилар йўқ. Бунда фақат уқувсиз шаҳар бошқаруви бор, холос”. “Бобур ва Нукус кўчаларини безатиш ишларининг кутилмаганда кучайтирилиши хорижий сиёсатчиларнинг яқин орадаги ташрифлари билан изоҳланиши мумкин. Бу кўчаларда ярим соатгина вақт ўтказадиган хорижий меҳмонларга ўз ҳурматини билдириш учун шаҳар [расмийлари] ўз аҳолиси ва ўзига ўзи ҳаддан ташқари ҳурматсизлик қиляпти”. Пойтахтга тошкентликларга ҳисобдор сити менежер керак. Пойтахтликларнинг ишончсизлигини максимал даражада оширишни ўз олдиларига вазифа қилиб қўйишган завхоз ё горкомлар эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin