22K110Telegramda ochish
Кўчаларни ёпволиш анъанаси қайтдими? Эски даврда қайсидир каттакон ишора қилса бўлди эди, бутун бошли кўчалар қора халқ учун ёпилиб кетаверарди. Ёки каттакон айтишиям шартмас, тепадагиларга ёқиш учун шотирлар шу амални бажаришарди. Назаримизда, эски даврнинг аста-секин тикланаётган тақиқ тажрибалари қатори шу анъана ҳам қайтди. Талабалар шаҳарчасига иши тушган одам биладики, Беруний метросидан чиқиб Миллий университет томон кетишда Университет кўчаси тез-тез ёпилиб туради. Тадбир ўтсаям ёпилади, меҳмон келсаям ёпилади. Вазирнинг кайфияти бўлмасаям ёпилади. Маълумот учун, Олий таълим ва энновация вазирлиги айнан шу ерда жойлашган. Вазирликнинг катталари нақ пошшо ҳисоблашади ўзларини. Қарангки, хар икки кунда ҳаракат тўхтатиб туриладиган Университет кўчаси энди шлагбаум қўйилиб, тақа-тақ ёпилипти. Истисно Олий таълим ва энновация вазирлиги пошшолари учун эканини хув вазирлик биноси остидаги терилган мошинлардан билсангиз бўлади. P.S. Идеалда Университет кўчаси фақат пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатланадиган кўчага айланса, нур устига аъло нур бўлади. Лекин бунинг учун шлагбаум кўндаланг қилиб қўйилмаслиги, айрим мошинтеррористлар ва пошшолар учун истисно қолдирилмаслиги керак. Ректормисан, марҳамат қилиб, талабалар қатори пиёда ё велосипедда кел. Вазирмисан, фуқародан бир грамм устунлигинг йўқ, солиқ тўловчилар олиб берган мерседесни 2 км наридаги боғламада қолдир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin