22K135Telegramda ochish
Боғча ва мактабга тўловлар бўйича даромад солиғидан олинадиган имтиёз суммаларини қайтариш автоматлаштирилади Ҳукумат қарори билан Жисмоний шахслардан даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Демак, энди ОТМ, хусусий боғча ва мактабда ўқиш учун тўловлар, меценатлик, ипотека кредитлари бўйича ва бошқа даромад солиғи бўйича имтиёз бериладиган тўловлардан имтиёз суммасини қайтариб олиш автоматлаштирилади. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади. Электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Сўровномани кўриб чиқиш бепул. Лекин қоғоз ҳужжатларни барибир илова қилиб тиркашга тўғри келади. Ҳатто солиқ декларациясигача.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin