"Коррупциянинг сезимлилиги юқори даражада қолади"
S&P "Огоҳсан, демак, қуроллангансан" деб номланган навбатдаги шарҳида Ўзбекистон банк секторининг жорий ҳолати ва истиқболига нисбатан айрим қизиқ хулосаларни қайд этган.
Рейтинг агентлиги, давлат назоратида қолаётган банкларни назарда тутиб, яқин йилларда Ўзбекистон банк секторида қарор қабул қилиш жараёни марказлашган ҳолда сақланиши ва коррупциянинг сезимлилиги юқори даражада қолишини кутмоқда.
Шунингдек, агентликка кўра, ўзбек банклари рақамли трансформацияга инвестиция киритишда давом этишади.
Standard & Poor’s прогнозларида 2023 йил якунларига кўра, ўзбек банк секторида муаммоли активлар улуши 6,5% активлар рентабеллиги 1,9% даражасида кутилмоқда.