46K120Telegramda ochish
Бағдоддан ўрганинг Айтайлик, бу кризисли вазиятда Энергетика вазирлиги яратиши керак бўлган ахборот коммуникациясини жамоатчиликнинг ўзи йўлга қўймоқда. Бағдод туманида ҳайдовчилар қайси заправкада метан ва 80 шиптир бор, навбат қанчага чўзилган, ҳар соатда қўлбола шаклида бўлсаям ахборот тарқатишни йўлга қўйишипти. Мана бугун эрталабдан метан газ заправкалари ва бензин заправкалари бўйича маълумот. Қўшимчасига кун давомида маълумотлар ҳар соатда масалан, бугун газ бўлмаслиги айтилиб, янгиланиб турипти. Бу билан ҳайдовчилар, йўловчилар вақтини тежаяпти, асабини асраяпти, у ёқдан бу ёққа тентираб ёқилғи излаётгани йўқ. Оддий маълумот логистикани каррасига арзонлаштиради. Ўтган ҳафта пойтахтдаям, ҳудудлардаям энг катта муаммо коммуникация йўқлиги ва бунинг натижасида юзага келган километрлик навбатлар пайдо бўлди. Газ лимити берилаётган ва амалда ишлаетган заправкалар рўйхатини, манзил ва локациялари билан ҳар куни, даврий вақтда эълон қилиш йўлга қўйилмади. Қўйилмасаям керак. Ахир энергетика устида турганлар ўзбекистонликларга ҳисобдор эмаску.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin