
Йирик солиқ тўловчиларнинг бюджетдаги улуши кескин камаймоқда
2024 йил учун Фуқаролар учун бюджет лойиҳаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон давлат бюджетида 10та энг йирик солиқ тўловчиларнинг улуши 25,4 фоизни ташкил этади.
Солиштириш учун, 2023 йил прогнозида TOP10 солиқ тўловчиларнинг бюджет даромадларидаги улуши 31,2%дан иборат бўлиши мўлжалланган. 2022 йилнинг факт бюджетида уларнинг улуши 33,1%ни ташкил этган.
Маълумот учун, 2 йил аввал, Ўзбекистоннинг энг йирик икки комбинати - олтин ва мис гигантлари НКМК ва ОКМК бюджетнинг қарийб чораги, 24,9% даромадини берган. 2024 йилда икки гигант энди бюджетнинг 18,2% даромадини беради холос.