23K226Telegramda ochish
Уйга вазифа! Давлетовўз 2023 йил бюджетида йирик солиқ тўловчиларнинг улушлари билан бўлишмоқда. Бир қарашда зерикарли, ҳеч бир сигнал бермайдиган ва шаблон маълумотга ўхшайди. Ҳар йилги такрор ва такрор эълон қилинаётган ва гўёки бюджетнинг фуқаролар учун очиқлигини кўрсатиши керак бўлган ахборот. Лекин буларнинг ҳаммаси солиштирганда жуда чуқур маъно беришни бошлайди. Мен сизларга йирик солиқ тўловчилар рўйхатини 2022 йил билан ҳам эмас, 2021 йил билан ҳам эмас, нақ 5 йил аввалги 2018 йилги бюджет маълумотлари билан солиштиришни тавсия этаман. Айтиб қўяйин, фуқаролар учун илк очиқ бюджет бўлган 2018 йил маълумотлар аллақачон 404 мақомига эга бўлиб улгурган. Мен 2018 йил учун фуқаролар бюджетини бошқа манбадан, рус тилидаги нусхасини қидириб топа олдим ва ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйдим. Энди сизга вазифа: 2018 йил ва 2023 йил бюджетлари маълумотларини солиштириб: а) Йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан ўғри олигархияга топширилган компаниялар қайга гумдон бўлиб қолгани сабабини топинг; б) Йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан "Хусусийлаштирилган" компаниялар қайга ғойиб бўлишган? Улар солиқ тўлашмай қўйишганми? в) 5 йиллик "туб ислоҳотлар" натижасида бюджетимиз таркибида қандай риск ва чақириқлар пайдо бўлган? Буёғига нима бўлади? г) Агар охирги қутқарувчиларимиз НГМК ва АГМК ҳам очофат олигархияга бериб юборилса нима бўлади? (уларга ҳам аллақачон кўз ташланган ва қўл солиниш бошланган).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin