30K155Telegramda ochish
Бешинчи уриниш Кечаги йиғилишда электр, газ, сув, иссиқлик, чиқинди, “квартплата”, солиқ тўловлари бўйича хонадоннинг ягона биллинг ҳисоб-рақамини жорий қилиш вақти келгани қайд этилганига қарамай, топшириқ келаси селекторгача амалдорларимизнинг эсидан чиқиб қолиши ва кун тартибидан тушиб қолиши мумкинлиги эҳтимоли жуда юқори. Чунки бундай вазифа охирги 7 йилда камида бешинчи марта қўйилмоқда. Келинг, аввалги топшириқларни бир эслаб кетамиз. 2017 йил. 2018 йил 1 августгача Ягона биллинг тизими ишлаб чиқилиши, 2019 йилнинг 1 январгача — электр ва газ таъминоти, 2021 йил 1 январгача — ичимлик сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти уланиши лозим эди. 2019 йил. Тошкент шаҳрида коммунал хизматларнинг алоҳида ягона биллинг тизимини 2019 йил 1 апрелга қадар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб қўйилган. Бу орада кадастр рақамини истеъмолчи идентификаторлари сифатида белгилашга уринишлар ҳам бўлди. 2021 йил. 2021 йил 1 декабрга қадар коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланиши керак эди. 2022 йил. Сув истеъмолчилари бўйича биллинг тизимининг интеграциясини якунлаш вазифаси топширилган. Ҳаммадан қизиғи шу меъёрий ҳужжатларнинг ҳаммаси ҳалиям кучда. Муддатлари ўзгармаган. Лекин топшириқлар ижро қилинмагани бўйича биронта раҳбар жазолангани ҳам йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin