30K36Telegramda ochish
Январда маиший техника ва қурилиш молларининг қимматлашгани сезилган Ўзи юқори даражада бўлган тарифларга қўшимча равишда ҳукумат томонидан нотариф чекловлар ва протекционистик преференциялар киритилиши натижасини бермоқда. Январь ойида қурилиш моллари нархлари ошганини сезганлар улуши 20%га, маиший техника нархлари ошганини кўрсатганлар улуши 14%га етган. Табиийки, расмий инфляция пасайтирилиши фонида сезилган инфляция юқорилашда давом этмоқда ва январь ҳисобларида 13,5%гача (+0,4%) кўтарилган. Сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ қарийб 5 фоиз бандига етган. Энг юқори сезилган инфляция ҳалиям пойтахтда. 16,5%(+0,3%). Юқори даромадликларнинг сезган инфляцияси 17,2%ни ташкил этган. Юқори инфляция пойтахтда кўпроқ оғриқ бераётганини 21%дан юқори инфляция сезаётган тошкентликлар улуши 28%дан иборат бўлганидан ҳам кўриш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin