27K126Telegramda ochish
Энергетикадаги самарасиз лойиҳалар товонини кимдир тўлаши керак-ку Буни фақат витринага айлантирилган пойтахтда қолган ва 7000 сўмга чиқарилган А-80 шиптирини сотиб олмасангиз-да, ўзи йўқ газга суткалаб навбатда турмаётган бўлсангиз ҳам сиз, биз, ҳаммамиз тўламоқдамиз ва тўлашда давом этамиз. Тўла қувватда ишлаши учун газ бўлмаслигини била туриб, 4 млрд.долларгача шиширилган GTL завод учун олинган кредит ва қарзлар ўзини ўзи ёпмайди. Ваъда қилинган газ чиқмаган бўлсада, 4-5 километргача бурғулаш учун жалб қилинган шимолий севимли оғаларнинг триллионлик счетларини ёпиш керак. Ҳали олдинда 7 километргача бурғулаш режалари бор. Яна триллионлар керак бўлади. Бу ҳисобларга совға қилинган, воз кечилган, сув текинга топширилган активлар ва конлар кирмайди. Йил бошида 80 шиптир учун 8 000 сўмлик мўлжал бекорга олингани йўқ. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin