Февралда камида 600 минг унция олтин сотилган
Захираларнинг олтин қисми динамикаси февраль ойида камида 600 минг унция (17 тонна атрофида) олтин сотилган бўлиши мумкинлигига ишора беради.
Февраль ойи котировкаларида бу 1,2 млрд.доллардан кам эмас. Лекин бу миқдор захираларнинг валюта қисмининг кўпайишида акс этмаган. Қайтанга захираларнинг валюта қисми 381,5 млн.долларга 7 549,6 млн.долларгача қисқарган.
Халқаро захиралар динамикасига у ёки бу кўринишда баҳо бериш учун бу маълумотлар етарли эмас. Захиралар билан энг кўп олди бердида бўладиган ФРРУнинг ликвид активлари қолдиқлари ва унинг бюджет билан муносабатлари ўзгариши айрим саволларга жавоб берган бўларди (Қозоғистонда Халқаро захиралар ва суверен Миллий фонд маълумотлари бирга тақдим этилади)
Афсуски, ФРРУнинг ҳаттоки чораклик ҳисоботлари 2022 йилдаёқ ёпиб қўйилган. Маълумот ва ҳисоботларнинг яширилиши бу ўзбек чиновниклари йўл қўяётган хатоларнинг ҳам яширилишидир.