23K17Telegramda ochish
Бу ҳали тўғирланиш эмас Гарчи савдолар мундарижаси (банклар сотиб олаётган ва банклар сотаётган ҳажм) бўйича расмий маълумотлар бўлмасада, доллар курсининг бешинчи сессия кетма-кет кўтарилиши (+66,89 сўм) навбатдаги тўғирланиш ёки тўғирланишнинг бошланиши эмас. Илгари ҳам, шу яқин ўтган ойларда бундан-да узоқроқ давом этган кичик раллиларни кузатганмиз. Масалан, ўтган йили 5-13 декабрдаги 6 та кетма-кет сессиядаги ўсиш 95,0 сўмни ташкил этган. 10 августдаги росмана тўғирланишдан бироз ўтиб, 27 августдан 6 сентябргача кетма-кет 8 сессия давом этган кичик раллида ўсиш 93,09 сўмдан иборат бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin