UNG Petro ва Чиноз заводи уч ой аввал "хусусийлаштирилганми"?
Ўзбекнефтегазнинг 100%лик активлари ҳисобланган "UNG Petro" МЧЖ ва "CHINOZ NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI" 2023 йил 2023 йил 20 декабрдаги аффилланган шахслар рўйхатидан чиқариб юборилган. Феълан ушбу активларнинг "хусусийлаштирилиши" жамоатчиликка маълум бўлиб қолган 2024 йил февралнинг охирида эмас, 2023 йилнинг декабридаёқ юз берган бўлиши мумкин.
2023 йил 15 сентябрдаги аффилланган шахслар рўйхати билан солиштирганда яна "KONSTRUKTORLIK VA TEHNOLOGIK HUJJATLARNI ISHLAB CHIQISH MARKAZI" МЧЖ ҳам қатордан тушиб қолган. Мазкур МЧЖнинг тугатилгани ёки "хусусийлаштирилгани" ҳақидаги маълумот йўқ.
Ўзбекнефтегаз бу даврда 2та шўъба тузишга ҳам улгурган. Биринчиси, 60% улуши илдизлари Saneg'га тақаладиган "ARKCHEMICAL" МЧЖ ва иккинчиси "UZ-GAS PROJECTS" МЧЖ. Ҳар икки МЧЖнинг устав фонди 1 млрд.сўмдан.