33K158Telegramda ochish
Сотилганми ё "совға" қилинган? UNG Petro" МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи - Камилов Данияр Абдулазизович эгалигидаги "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга ўтказилгани маълум бўлиб қолганига қарамай, хусусийлаштиришга масъул Давактив 20 кундан бери сукут сақлашда давом этмоқда. Газета ҳисобларига кўра, 80 та заправка тармоғига эга UNG Petro'нинг нархи камида 100 миллион долларни ташкил қилиши мумкин (ер нархидан ташқари).  Газета ўз материалида UNG Petro'га нисбатан "хусусийлаштирилган" калимасини ишлатмоқда. Мен бунга қўшилмаган бўлардим. Чунки росмана хусусийлаштириш, яширинча, махфий эмас, очиқ аукционда ўтади. Хусусийлаштириш қиймати, якунлари, сотиб олувчига қўйилган шартлари сотган ва сотиб олган харидор томонидан очиқ эълон қилинади. UNG Petro'нинг мисолида эса буни хусусийлаштириш дейишга тил бормайди. Совға қилиш, дейилгани тўғрироқ, менимча. Ўзи Ўзбекнефтегазнинг активлари фақат совға қилинадику. Дарвоқе, Давлат бюджети дефицити кечаги кун ҳолатига 22 трлн.сўмдан ошди. Йил бошида хусусийлаштиришдан 20 триллион сўм тушум таъминлаш вазифаси қўйилган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin