Ўзларини ўзлари қисқартира олмаган ўзбек амалдорлари фельдшер ва фаррошларни қисқартирмоқчими?
Тармоқда анчадан бери мақбуллаштириш шиори остида мактаб, шифохона ва бошқа ижтимоий объектлардаги энг қуйи штат бирликларини қисқартириш таклифи акс этган турли лойиҳалар айланмоқда.
Ҳаттоки қанақадир иқтисодий асослар ҳам келтирилган: фалонча фаррошни қисқартирсак, фустонча бюджет маблағи тежалади қабилида.
Шу ўринда, яна эслатишга тўғри келади: ҳурматли ўзбек чиновниклари, қисқартиришни аввал ўзингиздан бошланг. Ахир мўри малахдек болалаб кетганлар фаррош ва фельдшерлар эмас, айнан сизлар.
Бизнинг хотирамиз қисқа эмас: "Маъмурий ислоҳотлар" натижасида ўзбек чиновникларининг харажатлари 2,8 трлн.сўмга қисқариш ўрнига, 3,3 трлн.сўмга, 17 трлн.сўмгача ошган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви харажатларининг улуши 5,7%дан 6,0%га етган.
- https://t.me/davletovuztw/1999@davletovuztw
- https://t.me/the_bakiroo/7932@the_bakiroo
- https://t.me/minecofinuz/9021?single@minecofinuz