28K64Telegramda ochish
Монополист ва олигархиянинг пўстагини қоқиш учун энди барча механизмлар етарли Ҳалигача монополистларга қарши кураш учун қонунчилик базаси етарли эмаслиги, механизмларни янгилаш зарурияти ҳақида жуда кўп гапириларди. Ўтган йили монополиялар билан чатишиб кетган бюрократиянинг кўп қаршиликларга қарамай, Рақобат тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Мана энди антимонополия қонунчилигига механизм ўлароқ: Устун музокара кучини аниқлаш; Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва музокара кучини эътироф этиш; Табиий монополия субъектини эътироф этиш; Рақобатга қарши келишувларни аниқлаш; Концентрация учун олдиндан розилик олиш; Монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш; Мажбурий тарзда бўлиш ва ажратиш мезонлари ва қоидалари тасдиқланди. Буёғига энди антимонополия органимизга монополист ва олигархияни тинимсиз пўстагини қоқиш ва тийиб туриш вазифасини амалга ошириш қолди. Ҳа, албатта, Антимонополия органига бир Сарбадор раҳбар ҳам керак. 5 ой бўлди бошсиз қолганига.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin