33K271Telegramda ochish
Камбағалларга ўрнатиладиган "текин" қуёш панели қайси ўғри олигархни бойитади? 20 мингга яқин муҳтож оилаларга 1.5-2,0 кВтли қуёш панеллари бепул ўрнатиб берилади, деб айтибди Энергетика вазири Мирзамаҳмудов. Мирзамаҳмудов "бепул" панель бўлмаслигини жуда яхши билади. Ўтган йилги панель кампаниябозлиги эсингиздами? Мажбурлов ва ура-ура ортидан каррасига қимматлаган панеллардан ким триллионлаб фойда кўрди, деб ўйлайсиз? Энергетиками, йўқ. Бизнесми, йўқ, бюджет ташкилотларими, йўқ. Фақат ўртамчи паразитлар. Бу сафар бошқача бўлади, нимадир ўзгаради, деб ўйлайсизми? Ўзи 15 млн. турадиган 1.5-2,0 кВтли қуёш панелларини камида, ундаям инсоф қилишса, 30 млн.дан уришади. Бу 600 млрд.сўм бюджет пули дегани. Сиз нима деб ўйлайсиз, Алабамада ўқиган Мирзамаҳмудов ўша 600 млрд.сўмни муҳтож оилаларга 30 млн.сўмдан тарқатса, шу 30 млн.сўмга муҳтож оилалар, ижтимоий норма эмас, тижорий тарифларда 5 йил свет ёқишини билмайди, деб ўйлайсизми? Жуда яхши билади. Лекин 600 млрд.сўмга қайсидир ўғри олигарх тамшаниб турган бўлса, у нима қила олади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin