"Рафик неуиноуен!"
Тизимнинг сифатини хатолар эмас, хатоларга қандай муносабатда бўлиниши белгилайди.
Давактивнинг баёнотига кўра, хусусийлаштириш дастурида аввал (собиқ) ижтимоий соҳа объекти бўлган бўш турган объектлар тегишли соҳа вазирлиги билан келишилган ҳолда дастурга киритилган. Яъни, уларда "айб йўқ". Стрелка Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигига ўтказилди. Бўлди, шу билан ҳалқа ёпилди. Бу ишлаб турган бинойидек боғчалар экан, ҳеч қурса вазирлик қарамоғига ўтказиш керак-ку, деган ечим вазирликнинг ҳам, давактивнинг ҳам кун тартибида йўқ. Бўлмайдиям. Исталган топшириқнинг лаббайчи бажарувчисига айланган Ўзбекнефтегазку фарқи йўқ, балки боғчаларни сотиб, Ривальдонинг қарзини тўлашар? Ўзбекнинг боласиям болами?
Чеховчасига айтганда, анқиётган жамоат ҳожатхонасининг анқиётгани учун алоҳида ҳеч ким жавобгар эмас. Лекин ҳамма айбдор.
Ҳозир тепароқдан жиддий топшириқ тушса, занжир бўйича Мактаб ва боғча Вазирлиги Ўзбекнефтегазга, Ўзбекнефтегаз Шўртанга, Шўртан молия бошқармасига рўпара қилади, молия бошқармаси эса қайсидир оддий бухгалтерни айбдор қилади, қутулади.
Биронтасининг аномал калласига тўхта, мактаб, шифохона ва боғчаларнинг ўрни ва объектларни, улар ҳозир ишлаяптими ёки йўқми, сотиш нотўғри деган фикр келмайди.