23K34Telegramda ochish
Қабул қилингани ўзи плюс Жиддий айтганда эса, "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг асосий плюси Ўзбекистонда очиқ ва мувозанатли қарор қабул қилиш маданияти шаклланишига йўл очишидир. Давлат хизматчисини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, ўзаро алоқадорлик ва ўзаро манфаатли келишувдан фойда кўриш шу пайтгача нормадек қараларди, ҳатто қораланмасди. Айнан манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган қонунлар мавжуд эмаслиги Коррупцияни қабул қилиш индексида паст ўринларга туширадиган омиллардан бири бўлган. Қонун билан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш икки шаклда – мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тўлдириш орқали амалга оширилиши белгиланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун ҳуқуқий оқибатлар белгиланган, масалан, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас, деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат бюджетига ўтказилади. Қонун кучга кириб, амалиётда ишлашни бошлагандан кейин унинг талаблари кенгайтирилиши ва ижро механизмлари билан янада аниқлаштирилиши лозим бўлади. Хусусан, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри тузилиши, Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin