25K35Telegramda ochish
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун имзоланган 2022 йил 25 октябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2023 йил 1 июнда Сенат маъқуллаган Қонун, 2024 йил 5 июнь куни ниҳоят имзоланган. Қонун 6 ойдан кейин кучга кириши керак. Қонуннинг биринчи моддаси билан унинг тадбиқ қилиниши давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан эканлиги кўрсатилган. Давлат назоратидаги қолган юридик шахсларга нисбатан қонун уларнинг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларига тадбиқ этилиши белгиланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin