Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Косонсой” чегара-божхона пости фаолиятини 24 соатлик қилиш таклиф этилмоқда
Косонсойдаги “Саванна” туризм компанияси раҳбари тадбиркорлар билан мулоқотда жуда яхши таклиф билан чиқибди. Унинг сўзларига кўра, тумандаги Қирғизистон билан чегарада жойлашган божхона пости 8:00 дан 18:00 гача фаолият юритади.
Бу айниқса ҳозирги ёз кунларида жуда қисқа ҳисобланади. Айтилишича, қўшни давлатдан кириб келганларни қабул қилишга бу вақт камлик қилмоқда ва кўплаб ноқулайликлар туғдирмоқда.
Мазкур масалага, нафақат "Косонсой" мисолида, бошқа тирбанд ва талабгор постларнинг ҳам ҳеч қурса ёз вақтида иш вақтини узайтириш борасидаги таклифларга тегишли идоралар ҳам эътибор қаратса ва ижро учун алоҳида назоратга олса, яхши бўларди.
- https://t.me/uzchamber/13708@uzchamber