Ўзстандарт монополист ва олигархларнинг лоббистига айланганми?
Юқоридаги постда гап нима ҳақида кетаётгани ва муаммо илдизини чуқурроқ тушуниш учун кечаги учрашувдаги эфирнинг 1:07:56 сониясидан бошлаб кўришни сўрайман.
"Ўзстандарт" (Техник тартибга солиш агентлиги) раҳбари Акмал Жуманазаров ва Тадбиркор ўртасидаги мана бу диалогга алоҳида эътибор қилинг:
А: Ишлаб чиқарувчи бу қайси давлат?
Т: Хитой. Чакман завод ёки Синотракдан олмоқчимиз, тягач, ярим тиркама...
А: Бизда ишлаб чиқарилмайдими шу, мана шунақа юк мошинлар...
Т: Бизда ишлаб чиқарилади, лекин бизда нархи бундан 2 баробар қимматроқ, масалан, мен тўғридан-тўғри импорт қилсам, 50% нархига тушади.
А: Расмий дилер нима учун керак, йиллар давомида тушуниб етдингиз...
Тадбиркор юк автомобили олиб келиш юридик шахсларга ҳам йилига 1тагача чеклангани (ёпиқ қарор билан) қанчалик зиёнли эканини тушунтираяпти, ҳаракат қилаяпти, давлат чиновниги эса шу чекловларни монополист ишлаб чиқарувчи манфаатини ёқлаб, ҳатто оқлаб бераяпти. Экономика, бизнес ва якунда истеъмолчилар кўраётган зиёнга, харажатга тупуриб қўйилган чунки.
Акмал Жуманазаровнинг нафақат шу кейс бўйича, бошқа тадбиркорларнинг масалалари бўйича очиқлаган "қадриятларини" кўриб чиққан ўзбекистонликда, монополистлар ва олигархия "Ўзстандарт" агентлигидан нотариф чекловлар орқали танлов ва рақобатни йўқотиш мақсадларида фойдаланишни бошламаганми, деган фикр уйғонмаслиги мумкинмас.
Биз шу чиновникларнинг "қадриятлари" билан Жаҳон савдо ташкилотига кирмоқчимизми?
- https://www.youtube.com/live/DSa8c3Nblwoyoutube.com