Иш ҳақлари ўсишининг мақбуллашиши рўй бермоқда
Иш ҳақи ўсиши секинлашгани Марказий банкнинг Меҳнат бозори шарҳида ҳам акс этган.
Регуляторга кўра, оператив маълумотлар таҳлилининг дастлабки натижалари иш ҳақлари ўсишининг мақбуллашиши шароитида ишчи кучи таклифининг барқарорлашуви ҳамда ишчи кучига бўлган талабнинг маълум даражада қондирилаётганидан далолат бериши мумкин.
Июнь ойида бўш иш ўринлари сонининг камайиши мавсумий, жумладан, ўқув йилининг тугаши ва таътил мавсумининг бошланиши билан изоҳланган.
Марказий банк Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ва Швецариядан маълум малакага эга ишчилар учун бўш иш ўринлари таклифи кенгайиб бораётганига эътибор қаратган.