23K99Telegramda ochish
Ҳудудлар ўртасида даромадлар тенгсизлиги янги рекорд даражага етган 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли даромадларининг ўзгариш динамикасида нотекислик янада яққол намоён бўлган. Республика бўйича жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (14,7%) қайд этилган бўлса, Сурхондарёда бу кўрсаткич 0,3%ни ташкил этган холос. Даромадларнинг ҳудудлар ўртасидаги тенгсизлиги сезиларли даражада кучайган. Энг бой Тошкент шаҳрида жон бошига умумий даромадлар (28 705,6 млн.сўм) билан энг камбағаллигича қолаётган шимолий ҳудудда жон бошига умумий даромадлар (7 258,2 минг.сўм) фарқи 4 баробарга етган. Ўтган йили бу фарқ 3,4 баробар, 5 йил аввал эса 2,7 баробарни ташкил этар эди. Айнан янги даврга келиб секин-аста кучайишни, кейин кескин бўй кўрсатишни бошлаган ижтимоий ва ҳудудлар ўртасидаги тенгсизлик масаласини ўрганиш ва уни юмшатиш бўйича юқори даражада эътибор ва чоралар ҳозирча кўринаётгани йўқ. Ўта бой ёки ўта қашшоқ қатламларнинг, ҳудудларнинг мавжудлиги, фарқликларнинг кучайиб бориши давлатчилик барқарорлигини зимдан емиради, инклюзив ўсиш имкониятларини чеклайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin