Prof. Sherzod kanalidan

Дўстлар биз томонларга келганида жуда хурсанд бўламан. Улар ўзлари билан Ўзбекистоннинг бир бўлагини олиб келишади, суҳбатлашиб, бир неча соатга уйга бориб келгандек бўламан.
Кеча Кембрижга иқтисодчи ва таниқли блогер Отабек ака Бакиров ташриф буюрдилар. Ака билан айландик, университет факултетларини ҳам кўрдик, бироз ўтириб суҳбат ҳам қилдик. Кембрижнинг уч "қироллик" (яъни қирол ва унинг оила аъзолари асос солган) коллежи ҳовлиси ва биноларига кирдик. Коллежларни айланиш асносида улар ҳақида билганларимни айтиб бердим. Отабек аканинг айтишларича, ростан нафақада Англия ва Япониянинг тарихий жойлари бўйлаб гидлик қилсам бўларкан 😁
@profsherzod