Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 50 трлн.сўмдан ошган
Нақд пуллар қолдиғининг ўсиши анча секинлашганини шундан ҳам билса бўладики, 40 трлн.сўмлик маррага 2 йил-у, 1 ой аввал, 2022 йил 1 июлда етилган эди.
Июль ойи давомида пул массасининг ўсиши анча секинлашган. Ой давомида М2 5,7 трлн.сўмга ўсиб 242,2 трлн.сўмга, Миллий валютадаги пул массаси 6,5 трлн.сўмга ўсиб, 187,0 трлн.сўмга етган. Шундан, муомаладаг нақд пуллар 539,0 млрд.сўмга кўпайиб, 50,4 трлн.сўмни ташкил этган.
Ўртачалаш коэффициентини 80 фоиздан 100 фоизга оширилиши натижасида мажбурий захира ҳисобварақларидаги 3,0 трлн.сўмдан ортиқ маблағлар тижорат банкларига тўлиқ қайтариб берилган. Вакиллик ҳисобварақлардаги маблағлар қолдиғи 18,5 трлн.сўмга етган (+2,1 трлн.сўм). Июль ойидаги юмшатишлар ликвидликка ижобий таъсир кўрсатган.