27K156Telegramda ochish
Йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди дейилган Uzbekistan GTL йирик ишлаб чиқарувчи солиқ тўловчилар рўйхатида йўқ 4 млрд.долларгача шиширилган Uzbekistan GTL заводини маъқуллатиб олишда шонли энергетиклар тўқиган тезислардан бири завод ишга тушса, йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди, деган афсона бўлган. Хўш, нима деб ўйлайсиз, Uzbekistan GTL қанча солиқ тўлаяпти? 7 ойлик маълумотга кўра, завод ишлаб чиқариш соҳасидаги энг кўп солиқ тўлаган ТОП 20 рўйхатига кира олмаган. Рўйхатдаги энг охирги солиқ тўловчи 129,3 млрд.сўм солиқ тўлагани ҳисобга олинса, демак, GTL завод шу суммадан ҳам камроқ солиқ тўлаган (5 ойда 101,0 млрд.сўм солиқ тўланган). Солиштириш учун, ўтган йилнинг шу даврида Uzbekistan GTL 254,5 млрд.сўм солиқ тўлаган. Тасаввур қилишингиз учун, оддий Пепси заводи ёки Корзинка тармоғи космосдан кўринадиган дейиладиган (коррупция кўлами бўйича ҳам космосдан кўринса керак) GTL заводдан анча кўп солиқ тўламоқда ва шу кетишда Uzbekistan GTL учун совурилган 4 млрд.долларни ҳеч қурса солиқлар кўринишида қайтариш учун 100 йил ҳам етмайди (бу ҳисобга қарз ва кредитларни қайтариш кирмайди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin