ФВВга раҳмат, энергетиклар эса 10 кундан бери жим
Бойсунликлар техноген офатдан азият чекишаётганига 10 кун бўлди.
Бойсунда нима юз бергани ва нима бўлаётгани тўғрисида 10 кун аввал ҳам, бугун ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан расмий ахборот берилди.
"Яна батафсил маълумот берилади" деганича, 10 кундан бери Энергетика вазирлиги ҳалиям жим. Гўёки ҳаммаси рисоладагидек ва муаммо ўзи сўрилиб битади.
Оператор, пудратчи, лойиҳалаштирувчи — ҳаммаси бирда швейцариялик, кипрлик ёки гонконглик инвестор на узр сўради, на икки оғиз муносабат билдирди.
10 кундан бери ижара ва қариндош, танишларникида саргардон юрган, офатдан жабр кўрган бойсунликларга моддий ёрдам берилдими? Болалар-чи? Уларнинг ўқиши нима бўлади? Табиатга қўшиб, инсонларнинг кунлик турмуш тарзи ва саломатлигини бузишга сабабчи бўлган инвесторда ҳеч қанақа масъулият йўқми? Наҳотки, Мустақилликнинг 25 йиллиги кони қўш-қўллаб топширилаётганда, инвестор бўйнига етказилган зарарлар учун молиявий, экологик ва ижтимоий мажбуриятлар юкланмаган?
Бир кўтаринглар ўша махфий битимни, нима деб ёзилган ўзи бу ҳақда?
- https://t.me/shokirjonov/7696@shokirjonov
- https://t.me/MCHSUzbek/26621@MCHSUzbek
- https://t.me/gazetauz_uzb/37163@gazetauz_uzb
- https://t.me/minenergy_uz/12796@minenergy_uz
- https://t.me/the_bakiroo/8743@the_bakiroo