Брифингда Бахтияр Фазилов иштирок этмайдими?
Газ чиқиши бартараф этилди, дея рапорт берилганидан 2 кун ўтмай яна водород сульфид сизиб чиқиши бошлаган, такрорий техноген офат натижасида 2 киши (мустақил манбаларда 4 киши) вафот этган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конидаги вазият бўйича брифинг ўтказилиши маълум қилинди.
Бугун соат 18:00да ўтиши айтилган брифингда Энергетика вазири Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири Қўлдошев иштирок этиши кўрсатилган.
Лекин бу сафар ҳам, Бойсундаги конга тўғридан тўғри алоқадор ва жавобгар бўлган пудратчи, лойиҳалаштирувчи ва оператор вакили оммага кўриниш бермаган ва бермоқчи ҳам эмасга ўхшайди.
Брифингда швейцарияликми, кипрликми ё гонконглик бўлган инвестор, яъни Бойсундаги коннинг бош бенефициари Бахтияр Фазилов иштирок этмайдими, деган саволни бериш мумкиндир ҳеч қурса?