Мен ўзларининг қоидаларига ўзлари амал қилмайдиганлар томонидан кун тартиби белгиланадиган мамлакатнинг келажагига ишонмайман.
Махсус комиссия деган легитимлигини ҳеч ким асослаб ва очиқлаб беролмаётган комиссия бор. Шу комиссиянинг амалдаги қарорига кўра, сариқ ва яшил ҳудудлар бўйлаб Фарғона водийси вилоятларидан Тошкент шаҳрига келиш мумкин. Тошкентни яна ёпилгани ҳақида ёки постлардан пропискасига қараб ўтказиш борасида янги қарор эълон қилинмади. Лекин бугун кун бўйи Фарғона водийсидан Тошкент томон ҳаракатланаётган автомашиналарни Қамчиқ довонидан ўтказилмагани ва ортга қайтарилганига гувоҳ бўлдим ёки шу ҳақда эшитдим. Шахсан ўзимни ҳам бугун пропискамни кўрсатганимдан кейингина довонга киришдаги постдан ўтказишди. Ғалати тарафи постбонлар томонидан аввал стикер сўралди.
Ҳурматли легитимлиги тушунарсиз Махсус комиссия, ўзларингиз учун аниқлик киритиб олинглар:
Қоидаларингиз айримларга, хусусан карантин қоидаларини бузиб тадбирларда қатнашаётган чиновникларга қўлланилмаслигига кўникиб қолдик, лекин илтимос, оддий фуқаро учун ҳали эълон қилинмаган қоидаларингизни ҳам тадбиқ этишни бас қилинглар.
Раҳмат.
@the_bakiroo