Тўқимачилик соҳаси вакиллари билан мулоқотда муаммоларга ечим изланди
Давлат раҳбари фармони билан ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштириш белгиланган бўлиб, бунда бир қатор экспортга берилган имтиёз ва субсидиялар 2025 йилдан бекор қилиниши кўзда тутилган.
Бугун Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тўқимачилик соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда эса тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари тингланди. Уларга ечим изланди, келгусида нималар қилиш мумкинлиги хусусида фикрлар алмашилди.
Ўзбек бизнеси шу пайтгача мавжуд бўлган имтиёзлар ўрнини тенг имкониятлар эгаллашини қабул қилиши, айни пайтда ишга солинмаган рақобат устунликларини излаб топиши ва ишга тушириши керак бўлади. Давлатнинг бу ўтиш давридаги бизнесга ёрдами ҳам импортни чеклаб беришга эмас, экспортни инфратузилмавий, техник ва стандартларга мослашиштириш орқали рағбатлантиришга қаратилиши зарур.
- https://t.me/uzchamber/15313@uzchamber
- https://t.me/uzchamber/15311@uzchamber