Икки хил стандартларми ёки иккиюзламачилик?
Автомобиль/электромобиль ва маиший техника импорт қилувчилар турли нотариф тўсиқлар, бюрократик ва садомазохистик тақиқларга рўпара қилинаётган бир вақтда TEMU интернет магазин платформаси Ўзбекистон бозорини забт этмоқда.
TEMU Ўзбнкистонда на юридик шахс ташкил этган, на солиқ тўлайди. Лекин бизнеси ҳар ойда икки каррага ўсмоқда. Бунақаси фақат Янги Ўзбекистонда имконли.
Эсингиздами, Yandex taxi юридик шахс ташкил этмай, бир сўм солиқ тўламай Ўзбекистонда 5 йил бемалол ишлагани. Уларнинг мушугини биров пишт дея олмаган. Балки счетлари қайсидир офшор оролларда яширинган TEMU’нинг ҳам ҳукуматда шунақа ҳомийлари бордир?
Йилига юзлаб миллион доллар солиқ ва бож тўлайдиган автомобиль/электромобиль ва маиший техника импортчиларини бемалол қвқшатса бўлаверади?
Шунақами, Техник тартибга солиш агентлигидаги корчалонлар? UzTest’даги валломатлар?
Нима бу иккиюзламачиликми? Ё икки хил стандартлар?