38K75Telegramda ochish
Сўз бошқа, амал бошқа: 92 бензин нархи янги рекордгача кўтарилди Энергетика вазирлиги АИ-92 русумли автобензинни биржа савдоларида сотиш ҳажми кунлик 4000 тоннага етказилгани ҳақидаги хабари биржадаги реалликларга тўғри келмайди. Биржа маълумотлари бўйича кеча бор-йўғи 321 тонна 92 маркадаги бензин сотилган. Яъни, шонли энергетиклар кўрсатган рақам биржа маълумотларидан нақ 13 карра фарқланмоқда. Ёлғон нима учун тўқилган ўзи деган савол қўйилса, устоз ва валийнеъмат ҳомийларининг қистови билан яна шикоят киритишса керак. Буям майли. 80 шиптир дефицитлигида 92 бензиннинг биржа нархи потираб ошишда давом этмоқда. Кечаги савдоларда 92 бензин тоннаси 12,5 млн.сўмдан ошган. Бу мутлақо янги рекорд. Бир ой аввал юқори октанли ёнилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш стратегиясига амал қилишини эълон қилган монополист Ўзбекнефтегаз И-92 русумли автомобиль бензини тоннасига: - Бухоро НҚИЗ нархи: 11 538 428 сўм; - Нефть базаси нархи: 11 789 678 сўмдан бўлиши кераклигини эълон қилганди. Сўз ва амал фарқини ўзингиз солиштиришингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin