92 бензин 11 кунда 6,1%га қимматлаган
2 декабрдан 13 декабргача оралиқда 92 маркали бензин биржада 11,7 млн.сўмдан 12,5 млн.сўмгача ёки 6,1 фоиздан кўпроққа қимматган.
Ўтган 11 кунда нима юз бердики, талабгир бўлмаган 92 бензин нархи шу қадар тез оша бошлади?
Метан заправкалар ёпилди ёки фаолияти чекланди, шиптирдан фарқи йўқ 80 бензин учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Табиийки, очофат монополист ва муттаҳам олигархлар учун вазиятдан фойдаланиб, 92 бензин нархини кўтаришга қулай фурсат келиб қолди (потолок йўқ-ку).
Бу ҳаммаси эмас. Шу кунларда, ҳайдовчилардаям, ҳатто АЁҚШ эгаларидаям 92 деб сотилаётган бензин октан рақамига тўғри келадими, деган савол кўпайган.
92 қуяётганлар автомобиллар мотори шақиллаб қолаётгани, ёқилғи сарфи ошиб кетаётгани ва тортиш қувватсизлиги ҳақида шикоят қилишмоқда.
Балки 92 деб сотилаётган бензин нархи 3 мингга қиммат, лекин соатлаб навбат турмай олиш мумкин бўлган ўша-ўша 80 шиптирнинг ўзгинасидир?