34K113Telegramda ochish
5 та давлат ва 2 та хусусий банк тизимли аҳамиятга эга деб топилди Банк ва Мижоз канали Марказий банк томонидан 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик деб топилган банклар рўйхатини келтирмоқда: Улар: Ўзмиллийбанк; Агробанк; Ўзсаноатқурилишбанк; Халқ банки; Ипотека-банк; Капиталбанк ва Асакабанк. Ўтган ҳафта регулятор 7 та банкни 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгилаган, лекин уларнинг рўйхатини келтирмаганди. Қонунчиликка кўра, Марказий банк тизимли аҳамиятга эга банклар учун хос таваккалчилик омилларининг энг кўп ўзгаришлари чоғида юзага келадиган эҳтимолдаги зарарларнинг ўрнини қоплаш учун ликвидлик ва капиталнинг етарлилик коэффициентларига қўшимча устамалар белгилашга ҳақли. Шунингдек, халқаро тажрибага кўра иқтисодий ва молиявий кризислар пайтида ҳукумат энг аввало тизимли аҳамиятга эга банклар орқали ликвидликни таъминлашга, тўғридан-тўғри молиявий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилади. Энг мураккаб ҳолатларда ҳам тизимли аҳамиятга эга бўлган банкларнинг тугатилишига йўл қўйилмайди (улар васийликка олинади).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin