35K118Telegramda ochish
Янги ва янги Ўзбекистон: маҳаллий бюджет ёпиқ, шахсий маълумотлар эса очиқ Бюджетга оид ёки иқтисодий маънога эга қарорлар шахсий маълумотлар мавжудлиги важи билан ёпиқ ҳолда қолаётган бир пайтда, ростанам шахсий маълумотлар киритилган қарорларда шахсий маълумотларнинг яширилмаслиги (ҳеч бўлмаса блюрлаган ҳолда) бу борадаги маъқулланган иккиюзламачилик даражасини кўрсатади. Олмазор тумани Кенгашининг 2025 йил 4 январдаги мана бу қарорида Аёллар дафтарига киритилган ўнлаб аёлларнинг шахсий маълумотлари, ФИШ, туғилган санаси ва ҳатто паспорт рақамлари ошкор этилган. Аввалроқ пойтахт ҳокимияти етим болаларнинг шахсий маълумотларини яширмай, очиқ эълон қилиб юборганди. Бунинг учун на узр сўралди, на муаммо бартараф этилди. Адлия вазирлиги ҳатто муносабат билдиришни лозим кўрмади. Ўзбек чиновниклари болалар ва аёлларни одам ўрнида кўрмагани учун шунақами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin