Давлат активларини бошқариш агентлиги Амир Темур хиёбони Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган Газеталар ишлаб чиқариш мажмуасининг бўш турган бинолар қисми ҳамда Бухоро кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт залини текинга топшириш борасида пайдо бўлган сиздиргига муносабат билдирипти. Бу яхши. Ниҳоят миллат ва мамлакат бойликларини "ноль қиймат ва инвестиция мажбурияти ниқоби остида" талон-тарож қилинишига қандайдир бўлсада муносабат билдириш бошланди. Хурсандмиз.
Лекин агентлик янги даврда миллий иқтисодиётнинг базавий активлари ҳисобланган Металургия комбинати, ОТМК, ФНҚЗ, электр станциялари ва бошқа миллиардлаб турадиган активлар текинга, ишончли бошқарувга топшириб юборилганида жимгина турганди. Агентлик ҳатто яқин орада Чехиялик 40 долларлик инвесторга топширилган миллион долларлик ер участкаси топширилганда ҳам мум тишлаб турганди.
Умид қиламизки, Ўзбекистонимизнинг гултожи ҳисобланган, масалан НГМКни ёки тизимли банкларни, ёки бўлмасам миллий авиакомпанияни қайсидир иттоппас тешиклардан каламушдек ҳид топиб келган очофатларга текинга топшириш масаласи кун тартибига чиққанда ҳам сукут сақлаб турмайди.
@the_bakiroo